Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ёшлар куни” муносабати билан учрашув ўтказилди
12:10 / 2026-02-27

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида битирувчи талабалар иштирокида “Ректор ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди. Учрашув аввалида университет ректори Ином Мажидов давлатимиз раҳбари томонидан ёшлар билан мулоқотда белгиланган устувор вазифаларга атрофлича тўхталиб ўтди.

Ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, уларнинг бандлигини таъминлаш, инновацион ғоя ва ташаббусларни рағбатлантириш, таълим–ишлаб чиқариш интеграциясини мустаҳкамлаш каби йўналишлар университет фаолиятининг устувор вазифалари экани таъкидланди.

Учрашувда талабалар ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол иштирок этди. Ректор ҳар бир мурожаат ва таклифни атрофлича эшитиб, уларни қўллаб-қувватлашини билдирди. Таклифларни амалга ошириш механизмлари юзасидан аниқ йўналишлар белгилаб берилди.

Шунингдек, проректорлар, факультет деканларига ҳар бир таклифни тизимли ўрганиш ва амaлий натижага йўналтириш бўйича тегишли топшириқлар берилди.

Нигора Раҳмонова, ЎзА