“Ёшлар куни” доирасида очиқ мулоқот ташкил этилди
Пойтахтимиздаги “Ишга марҳамат” мономарказида Тошкент шаҳар ҳокимлиги, прокуратура органлари ва Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида ёшлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Учрашувда стартап лойиҳалар устида ишлаётган ёшлар, ёш тадбиркорлар ҳамда замонавий касб эгалари, ўз ғоя ва ташаббусларини тақдим этдилар. Шунингдек, ишсиз, оғир тоифадаги ҳамда ЖИЕМ муассасаларидан қайтган ёшлар билан суҳбатлар олиб борилди.


Қабул жараёнида Яшнобод, Бектемир ва Мирзо Улуғбек туманларидан келган ёшлар ўзларини қийнаётган масалалар, жумладан, бандлик, тадбиркорликни йўлга қўйиш ҳамда касб-ҳунар ўрганиш бўйича мурожаатларини билдирди.
Ёшларнинг мурожаатлари масъуллар томонидан атрофлича ўрганилиб, уларни ҳал этиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланди.


Гулноза Бобоева, ЎзА