Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар коррупцияга қарши
18:31 / 2024-10-08

Тошкент халқаро аэропортида “Раҳбар ва ёшлар” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда ёшларни қўллаб-қувватлаш масаласи ва коррупцияга қарши курашиш бўйича чоралар муҳокама қилинди.

“Uzbekistan Airports” компанияси вакиллари шаффофлик ва ҳалоллик асосий устувор жиҳатлар эканлиги ва уларга риоя қилиш муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади. 

Шу ўринда “Uzbekistan Airports” ёш мутахассислар хизмат пиллапоясидан кўтарилиши учун имкониятлар яратиш, иш давомида очиқлик ва масъулиятга эътибор берган ҳолда коррупцияга қарши сиёсатни кучайтириш устида фаол иш олиб бораётганини таъкидлаш жоиз. 

Тадбир иштирокчилари ёшларнинг ташаббусларини янада қўллаб-қувватлаш ва корпоратив маданиятни ривожлантириш бўйича режаларни муҳокама қилди. 

Давра суҳбати ёш мутахассисларга раҳбарият билан бевосита мулоқот қилиш ва ўз ғоялари билан бўлишиш имконини берди. Улар иш жараёнларини яхшилаш борасидаги таклифларини тақдим этди, шунингдек, олий таълим муассасасига ўқишга киришда бериладиган имтиёзлар ҳақида маълумот олди. 

Роман БОНДАРЧУК тайёрлади, ЎзА