Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар китобхонлиги йўлида янги қадам
13:58 / 2025-10-25

Тошкент кимё-технология институтининг Янгиер филиалидаги Ахборот-ресурс маркази ҳамда Алишер Навоий номидаги Сирдарё вилоят Ахборот-кутубхона маркази ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Мазкур ташаббус Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 июндаги «Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида» ги қарорининг талаблари асосида, ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб этиш, уларнинг маънавий дунёқарашини бойитиш ва мутолаа маданиятини ривожлантириш мақсадида амалга оширилди.

Ҳамкорлик доирасида “Китоб ярмаркаси”, “Китобхонлик кунлари”, “Ёшлар ва китоб”, “Буюк мутафаккирлар ҳаётидан сабоқлар” каби маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилиши режалаштирилган. Шунингдек, “Энг намунали китобхон талаба”, “Энг яхши китобхон ўқитувчи” ва “Энг яхши китобхон раҳбар” танловлари орқали китобга муҳаббат ва мутолаага қизиқишни кучайтириш кўзда тутилган.

– Китоб — билим ва маънавият манбаи. Ёшлар ўртасида китобхонлик муҳитини яратиш, уларни мустақил фикрлаш ва изланишга ундаш – бугунги таълим тизимининг устувор йўналишларидан биридир, – дейди Тошкент кимё-технология институти Янгиер филиали директори Зафар Ҳакимов. – Ушбу ҳамкорлик ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, уларда мутолаага муҳаббатни кучайтиришга хизмат қилади.

Алишер Навоий номидаги Сирдарё вилоят Ахборот-кутубхона маркази директори Мухиддин Таштанов ҳам мазкур ҳамкорлик ёшлар маънавиятини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Меморандум доирасида ахборот ва электрон ресурслар алмашинуви йўлга қўйилади, кутубхона фондлари бойитилади ҳамда талабалар учун замонавий электрон кутубхона хизматлари жорий этилади.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири