ФОТОРЕПОРТАЖ
Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманидаги 2-политехникум Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2024 йил 16 октябрдаги “Касбий таълимда малакали кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш ва халқаро таълим дастурларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан қайта ташкил этилган.
360 ўринли таълим муассасасида кутубхона, фаоллар зали, ёпиқ спорт зали, бир нечта спорт майдончаси, 150 ўринли амалий ишлаб чиқариш устахонаси ҳамда 50 ўринли ошхона мавжуд. Физика, кимё, биология фанлари учун махсус лабораториялар, чет тиллари ўқитиладиган лингафон хоналари янада бир қанча қулай шароитлар яратилган. Политехникумда умумтаълим, махсус фанлар бўйича ҳамда бешта муҳим ташаббус доирасида спорт тўгараклари фаолияти йўлга қўйилган.
Ҳозирги кунда муассасада “Автомобилларни таъмирлаш ва уларга хизмат кўрсатиш”, “Пайвандловчи”, “Оқава сув ва сув таъминоти тизимларидан фойдаланиш ва монтаж қилиш устаси”, “Маиший техника жиҳозларига хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш”, “Ошпазлик”, “Якка тартибда кийим тикувчи”, “Рақамли ахборотларни қайта ишлаш устаси” каби йўналишларда 770 нафар ўқувчи касб-ҳунар сирларини ўрганмоқда.
[gallery-25969]
Политехникумда кундузги ҳамда дуал таълим шаклида ўқиш йўлга қўйилган. Иқтидорли ӯқувчи-ёшлар туман ва республика миқёсида ўтказилаётган кўрик-танлов ва спорт мусобақаларида фахрли ўринларни эгаллаб келмоқда.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА