ФОТОРЕПОРТАЖ
Хоразм вилояти Хонқа туманида ёшларни мактабданоқ ишлаб чиқариш ва касб-ҳунарга ўргатишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Хусусан, тумандаги 40-умумтаълим мактаби ва Хонқа туман педагогика коллежида ўқувчиларга тил ҳамда ҳунар ўрганишлари учун махсус ўқув хоналари ташкил этилган. Шунингдек, ёшларни назарий билимини амалиётда қўллаш ва қизиққан касбини танлашга кўмаклашиш мақсадида экскурсиялар ҳам ўтказилади.
“Долзарб 90 кун” лойиҳаси доирасида ташкил этилган бу галги экскурсия давомида ўқувчилар тумандаги “Мебелчилик саноат зонаси”, “Желосун Тошкент” ҳамда “Маржона тетиль” корхоналаридаги ишлаб чиқариш жараёнлари билан яқиндан танишди.
[gallery-24030]
Корхона мутахассислари томонидан ёшларга замонавий тўқимачилик ускуналари, иш жойларидаги меҳнат ва техника хавфсизлиги, касбий фаолиятнинг талаб ва интизомлари ҳақида ахборот берилди.
Беҳзодбек САИДОВ (сурат), ЎзА