Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар “Жасорат мактаби”да тобланмоқда
07:06 / 2023-02-25

ФОТОРЕПОРТАЖ

Шимоли-ғарбий ҳарбий округи Нукус горнизонида Қорақалпоғистон Республикасидаги уюшмаган ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тайёрлаш ва ўқитиш мақсадида “Жасорат мактаби” ўқув йиғини ташкил этилди.

Мазкур ўқув йиғинига 100 нафар уюшмаган ёш жалб қилинди. Улар 10 кун давомида белгиланган дастур бўйича ҳарбий ва маданий, спорт ҳамда бизнес-тренинг тадбирларида иштирок этади.  

[gallery-10706]

Ёшлар ишлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, Нукус горнизони ҳарбийлари ва ҳамкор ташкилотлар томонидан ташкил этилаётган тадбир ва тренинглар ўқув йиғини иштирокчиларини ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш, улар қалбида ҳарбий-ватанпарварлик туйғусини ошириш, ҳаёт кўникмасини ривожлантириш  мақсадини ўзида мужассам этган.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА