Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар “Жасорат мактаби”да сабоқ олади
19:59 / 2023-12-01

Самарқанддаги Қуролли Кучлар кичик мутахассисларини тайёрлаш марказида вилоятнинг шаҳар ва туманларидан келган 100 нафарга яқин ёш учун навбатдаги “Жасорат мактаби” ўқув йиғини бошланди.

Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни ўз қизиқиш ва интилишига мос касб-ҳунар, машғулотларга йўналтириш мақсадида Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси ҳам Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги ҳамкорлигида ташкил этилган йиғин иштирокчилари дастлаб шифокорлар кўригидан ўтказилиб, уларга ҳарбий либослар тарқатилди. Сўнгра улар ўз қизиқишига қараб “Ёш тадбиркорлар”, “Ёш IT дастурчилар”, “Ёш ҳайдовчилар” ҳамда “Ёш пайвандчилар” гуруҳларига бўлинди ва белгиланган режа асосида машғулотлар ўтилмоқда.

Ўн кунлик ҳарбий-ўқув йиғин давомида маънавий-маърифий ва бизнес сабоқлар, жанговар тайёргарлик машғулотлари, психологик, мотивацион тренинглар олиб борилади. Спорт мусобақалари, “Сенатор ва ёшлар”, “Қўмондон ва ёшлар” каби учрашувлар ўтказилиши ва шаҳардаги тарихий обидаларга саёҳат режалаштирилган.

[gallery-14850]

Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари