Ёшлар иттифоқи ва “Камалак” болалар ташкилоти сардорлари сайланди
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сурхондарё вилояти Кенгаши томонидан Термиз шаҳридаги “Амударё” болалар соғломлаштириш оромгоҳида вилоят сардорлар кенгаши сайлови бўлиб ўтди.
Вилоятдаги 926 та умумтаълим мактабида 15 минг 461 нафар Ёшлар иттифоқи ҳамда “Камалак” болалар ташкилоти сардорлари мавжуд бўлиб, улар ичидан туман ва шаҳар сардорлари сайлаб олинган. Ҳар жабҳада фаол, ташаббускор сардорлар тенгдошларини ўз эзгу ғоялари, лойиҳалари билан ижтимоий фаолликка чорлаб келмоқда.
Вилоят сардорлар кенгаши сайловида барча 15 та туман ва шаҳардан 210 нафар сардор иштирок этди.
Тадбир доирасида сардорларга малакали етакчилар томонидан семинар-тренинг ўтказилди. Сайловда қатнашган сардорлар ичидан 7 та “Иттифоқ сардори” ва 7 та “Камалак сардори” ҳамда 2 нафар бош сардор сайланди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ олган суратлар, ЎзА