Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар иттифоқи Навоий вилоят Кенгашига раис сайланди
12:08 / 2022-10-17

Вилоят Маънавият ва маърифат марказида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Навоий вилоят Кенгашининг навбатдаги конференцияси бўлиб ўтди.

Ҳудудлардан сайланган 150 нафар делегат иштирок этган конференцияда Кенгашнинг 2017-2022 йиллар давомида амалга оширган ишлари ҳамда назорат-тафтиш комиссиясининг ҳисоботи тингланди.

Унда ўтган давр мобайнида ташкилотнинг ўз олдига қўйилган устувор вазифа ва мақсадларни амалга оширишда эришган ютуқлар, камчиликлар ва ташкилотнинг ёшлар ҳаётидаги ўрни ҳақида сўз юритилди.

Шунингдек, конференцияда Кенгашнинг келажакдаги фаолияти, асосий йўналишлари бўйича истиқболдаги режалар белгилаб олиниб, Кенгаш йиғилиши аъзолари, назорат-тафтиш комиссияси ва маҳаллий Кенгаш раиси сайланди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Навоий вилояти Кенгаши раислигига Навоий вилояти ҳокимлигида етакчи мутахассис сифатида фаолият юритиб келаётган Тоҳир Абдураҳмонов сайланди.

 

А.Бўриев, ЎзА