Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар ишончимизни оқлайди
22:06 / 2024-05-25

Мамлакатимизда таълим тизимини ривожлантиришга алоҳида эътибор берилаётгани биз мураббийларни қувонтирмоқда. Айниқса, “Ёшлар ва бизнесни қўллаб қувватлаш” йили деб ном олган жорий йилда махсус давлат дастури қабул қилиниб, соҳа ривожини янги босқичга кўтариш, ўқитувчи ва мураббийларнинг жамиятдаги ўрни ва обрўини ошириш бўйича кўплаб чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, мактабларда ўқувчиларни бир касб эгаси бўлиб, икки тилни мукаммал эгаллашлари учун кенг кўламда шароитлар яратилди. Аслида бу саъй-ҳаракатлардан катта умид ва мақсадлар бор.  

Ўқув йили сўнгида ҳар бир педагог ёшларга берган билимини сарҳисоб қилади, албатта. Бизнинг 46-умумтаълим мактаб ўқувчилари билимга чанқоқ. Мунтазам равишда вилоятда ўтказилаётган фан олимпиадаларида юқори ўринларни эгаллаб келмоқда.  

Тошкент вилоятида бу йил сўнги қўнғироқ тадбирлари  “Илм-саодат калити” шиори асосида ўтказилди. Бундан кўзланган мақсад ёшлар таътил даврида ҳам илмдан узоқлашмасдан китобхонлик борасидаги билимларини давом эттиришдир.  

Кўп йиллардан бери шу соҳада меҳнат қилаётган педагог сифатида шуни айтишим мумкинки, давлатимиз томонидан тизимда амалга оширилаётган ислоҳотлар, аввало, ёш авлодни тўғри тарбиялаш, зиёли қилишга қаратилган. Келажак бунёдкорлари бўлган ёшлар биз мураббийларнинг ишончини оқлайди.

Давлатбай Парманов,  

Бекобод туманидаги 46-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори,  

ЎзА.