Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар ишлари агентлигининг маҳалладаги вакили ким бўлади?
10:34 / 2021-11-26

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан маҳалла фуқаролар йиғинларида Ёшлар ишлари агентлигининг вакили лавозими жорий этилмоқда. Ушбу вазифага номзодларни саралаш учун Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорликда очиқ мустақил танлов эълон қилди. Талабгорлар жорий йилнинг 12-16 ноябрь кунлари танловда иштирок этиш учун ўз ҳужжатларини тақдим этди.

Эндиликда жойларда номзодлар билан учрашув ва суҳбатлар, ўқув семинарлар ўтказилмоқда.

Шундай тадбир Самарқандда ҳам ташкил этилди. Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти директори, профессор Актам Жалилов ва бошқа масъуллар Самарқанд шаҳри, Тойлоқ ва Самарқанд туманларидаги маҳаллалар учун тавсия этилган номзодлар билан учрашди.

Ҳар бир номзод билан суҳбат олиб борилиб, вакилнинг вазифа ва мажбирятлари тушунтирилди. Савол-жавоб, ақлий ҳужум тарзидаги машғулотлар орқали номзодларнинг билим ва малакаси, ёшлар билан ишлаш кўникмаси синовдан ўтказилди. Уларга зарур тавсиялар берилди.

Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА