Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар ишлари агентлиги волонтёрлик фаолияти соҳасида махсус ваколатли орган этиб белгиланди
11:20 / 2023-08-19

Жорий йил 18 август куни Президент томонидан имзоланган қонун билан “Волонтёрлик фаолияти тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Унга мувофиқ, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар ишлари агентлиги волонтёрлик фаолияти соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади. 

Агентлик, жумладан соҳада давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади ва амалга оширади. Қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритади. 

Қонун билан Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг волонтёрлик фаолияти соҳасидаги ваколатлари белгиланди. 

Шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига соҳада норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, давлат мақсадли дастурларини амалга ошириш бўйича ваколатлар берилди. 

ЎзА