Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар ишлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармасига раҳбар тайинланди
10:31 / 2024-05-14

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директорининг буйруғига кўра, Бобоев Сарвар Болтаевич Самарқанд вилояти ёшлар ишлари бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

С.Бобоев 1985 йилда туғилган. Каттақўрғон тумани ҳокимлигида, туман ёшлар ташкилотида ишлаган.

Мазкур тайинловга қадар Самарқанд вилояти ёшлар ишлари бошқармаси бошлиғи ўринбосари вазифасида фаолият юритган.

Шу пайтгача бошқармага раҳбарлик қилган Ҳусан Тўхтаев яқинда Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари этиб тайинланганди.

Ғ.Ҳасанов, ЎзА мухбири