French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар ҳуқуқий маданиятининг юксалиши – жамият барқарорлигининг гарови
17:44 / 2025-10-24

Жиззах вилоятининг Дўстлик тумани ҳокимлигида ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш масалаларига бағишланган йиғилиш таҳлилий ва танқидий руҳда ўтди.

Унда Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари Акмал Савурбоев, вилоят прокурори Бахтиёр Иброҳимов, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари ҳамда тегишли ташкилот ва идоралар мутасаддилари иштирок этишди. Шу билан бирга, йиғилиш жараёнига ZOOM платформаси орқали вилоятнинг барча туман ва шаҳарларидан масъуллар онлайн тарзда уланди. Йиғилишни Дўстлик тумани ҳокими Шавкат Дарвишев олиб борди.

Сўзга чиққан вилоят прокурори Бахтиёр Иброҳимов ҳудудларда ёшлар ўртасида жиноятчилик ҳолатларини таҳлил қилиб, айрим раҳбарлар фаолиятида сусткашлик ва масъулиятсизлик ҳолатларига тўхталиб ўтди. У ёшларнинг ҳуқуқий онгини ошириш, бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва профилактик чораларни кучайтириш зарурлигини таъкидлади.

Йиғилишда ёшлар билан ишлаш тизимини самарали йўлга қўйиш, спорт ва маданий тадбирларга жалб қилиш, уларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Тадбир иштирокчилари таъкидлаганидек, ёшлар ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, уларни маънавий қўллаб-қувватлаш ва жиноятчиликнинг олдини олиш – жамият барқарорлиги ва келажак хавфсизлигини таъминлашда муҳим омил ҳисобланади.

А. Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА