ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Поп туманидаги ҳарбий қисмда очиқ эшиклар куни ўтказилди. Унда вилоятнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган ёшлар ҳарбий қисмнинг кундалик ҳаёти, тартиб-интизоми ва Ватан муҳофазасидаги масъулияти билан яқиндан танишди.
Иштирокчилар дастлаб биргаликда кўчат экди. Ушбу рамзий амал ёшларда яшил муҳит, пок ният ва баркамол келажакка бўлган меҳрни янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.
Қуролли Кучларимиз техника ва жиҳозлари намойиши, ҳар бир техника ҳақидаги қизиқарли маълумотлар ёшларда ҳарбий соҳагa бўлган қизиқишни кучайтирди. Жангавор чиқишлар эса тадбирнинг тантанали қисмига айланди. Мардлик, жасорат ва интизомга бой тадбир ёшларнинг қалбида Ватанга муҳаббат, ғурур ва ифтихор туйғуларини янада оширди.
[gallery-26417]
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА