French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар ҳарбийлар фаолияти билан танишди
17:34 / 2023-08-24

Мустақиллигимизнинг 32 йиллиги муносабати билан Мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий қисмда “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.

Ҳарбий қисм қўмондонлиги, ҳудудда истиқомат қилувчи бир гуруҳ фаол ёшлар ва муддатли ҳарбий хизматчилар иштирок этган тадбирда ҳарбий қисм масъуллари  ҳарбийлар ҳаёти ва хизмат фаолиятида эришган ютуқлари ҳақида сўзлаб, ўзларининг ҳаётий тажрибалари билан ўртоқлашди. 

Шунингдек, бугунги кунда мамлакатимизда ёшлар учун яратилган шарт-шароитлар ва имтиёзлар ҳақида батафсил маълумотлар бериб ўтилди. Очиқ мулоқот тарзида ташкил этилган учрашувда ёшлар ўзларининг қизиқтирган саволларига соҳа мутахассислари томонидан атрофлича жавоб олишди.  

Тадбир якунида ёшларга ҳарбий қисмда яратилган шароитлар, замонавий кутубхона, ҳарбий қисм музейи ва тематик ўқув синфлари яқиндан таништирилди. 

Ҳарбий қисм саф майдонида спортнинг дзюдо тури бўйича Мудофаа вазирлиги миқёсида ўтказилган мусобақада фахрли ўринни эгаллаган ҳарбий қисмнинг муддатли ҳарбий хизматчиларига диплом ва эсдалик совғалар топширилди.  

Гулноза Бобоева, ЎзА