English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар ҳарбий хизматчилар ҳаёти билан танишди
16:57 / 2026-01-15

ФОТОРЕПОРТАЖ

Миллий гвардия Бухоро вилояти бошқармасида “Миллий армия – она юрт қалқони, тинчлигимиз посбони” шиори остида “Очиқ эшиклар” куни ўтказилди.  

Ёшларда ҳарбий соҳага қизиқишни ошириш, уларда ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлаш, ҳарбий соҳа ҳақидаги билим ва тасаввурини кенгайтириш, Ватан ҳимоясининг амалий аҳамиятини тарғиб этиш мақсадига қаратилган тадбир Миллий гвардия вилоят бошқармаси томонидан вилоят Чавандозлар мактаби, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ҳамда халқ таълими бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилди.

[gallery-27144]

Тадбир давомида ёшлар ҳарбий хизматчиларнинг кундалик ҳаёти, жанговар ва махсус тайёргарлиги, хизмат жараёнида талаб этиладиган жисмоний ва маънавий сифатлар ҳақида батафсил маълумотларга эга бўлди.

“Очиқ эшиклар” куни доирасида ҳарбий қурол-аслаҳалар ва махсус техникалар кўргазмаси ўтказилиб, унда хизмат жараёнида қўлланиладиган замонавий қурол-яроғлар, анжом аслаҳалар ҳамда техник воситалар намойиш этилди. Ҳарбий хизматчиларнинг қўл жанги бўйича кўргазмали чиқишлари барчада катта таассурот қолдирди.

Шунингдек, Чавандозлар мактаби спортчи-ўқувчилар томонидан от спортининг конкур (тўсиқлардан сакраш), от устида кураш ва бошқа йўналишлари бўйича кўргазмали чиқишлар ўтказилди. Спортнинг камондан отиш тури бўйича ташкил этилган махсус маҳорат дарсида эса тажрибали мутахассислар ёшларга камондан отишнинг асосий қоидалари, хавфсизлик талаблари ҳамда тўғри нишонга олиш техникаларини тушунтирди. Амалий машғулотлар давомида иштирокчилар ушбу спорт тури бўйича бошланғич кўникмаларни эгаллаб, ўз куч ва маҳоратини синаб кўриш имконига эга бўлди.  

ЎзА фотомухбири

Тоҳир ИСТАТОВ олган суратлар