Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар “Ҳарбий қисмда бир кун” лойиҳасида иштирок этди
17:13 / 2024-02-27

Жорий йилнинг январь ойида Президентимиз раислигида ўтказилган Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида ёшлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш, ҳозирги ўта мураккаб шароитда ҳарбий-ватанпарварлик руҳидаги тарбиянинг ўрни ва аҳамияти тобора ортиб бораётганига алоҳида эътибор қаратилди.

Айни пайтда жойларда ёшлар билан манзилли ишлаш, уларнинг ўқиши ва бандлигини таъминлаш, муаммоларини ўрганиш ҳамда вақтида ҳал этиш, ҳарбий-ватанпарварлик тадбирларида самарали қамраб олиш бўйича расмий идоралар, маҳалла ва муассасалар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. 

Шу мақсадда Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти ҳарбий хизматчиларидан иборат махсус ишчи гуруҳи тузилиб, Зангиота тумани 1-секторига кирувчи маҳаллаларда 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар хатловдан ўтказилди. 

Хусусан, “оғир” тоифага кирган, профилактик ҳисобда турган, тарбияси оғир ҳамда ижтимоий-маиший муаммолари мавжуд бўлган ёшларни аниқлаш ишлари йўлга қўйилди. Ишчи гуруҳ томонидан ёшларнинг фуқаролик позициясини мустаҳкамлаш мақсадида ҳарбий-ватанпарварлик руҳидаги тадбирларни кучайтириш, шунингдек, институтга бириктирилган умумтаълим мактаблари билан алоқаларни янада мустаҳкамлаш, ҳамкорликдаги тадбирларнинг кўламини кенгайтиришга эътибор қаратилган. 

Шунингдек, ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг ҳарбий соҳага бўлган қизиқишини янада ошириш мақсадида Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртида “Ҳарбий қисмда бир кун” лойиҳаси ўтказилди. Лойиҳа Тошкент ҳарбий округи ва Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамкорлигида ташкил этилиб, унда талаба ёшлар ва маҳалла фаоллари қатнашди.

Тадбир иштирокчилари дастлаб билим юртида ҳарбий хизматчилар ва курсантлар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди. Айниқса, билим юрти музейи талабаларда катта таассурот қолдирди. Шундан сўнг “Чирчиқ” округи полигонида талабалар махсус ўрнатилган кўргазмали ва амалий ўқув нуқталарида бўлиб, қурол-аслаҳа ва ҳарбий техникаларни ўрганди. 

Талабалар ўртасида турникда тортилиш, тош кўтариш, махсус тренажёрдан ўқ отиш, пичоқ улоқтириш беллашувлари ўтказилди. Ғолиб ва совриндорлар эсдалик совғалар билан тақдирланди. 

А.Мусаев, ЎзА мухбири