Ёшлар форуми - ёшларни бирлаштирди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Жиззах шаҳар ҳокимлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги Жиззах шаҳар бўлими ташаббуси билан ташкил этилган форумда ўн мингдан ортиқ ўғил-қиз иштирок этди.
[gallery-7624]
"Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида бўлиб ўтган форумда Жиззах шаҳар ҳокимлиги томонидан Халқ таълими бўлимига 6 минг дона бадиий китоб топширилди. «Беш ташаббус олимпиадаси» доирасида аниқланган маҳаллалардаги иқтидорли ёшлар муносиб тақдирланди. Шунингдек, хорижий тилларни ўргатишдаги энг намунали мактабларга жами 225 миллион сўм пул мукофоти ва компьютер жамланмалари совға қилинди.
Тадбир сўнггида пойтахтдан келган санъаткорлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар барчага хушкайфият улашди.
Жамшид ЁРБЕКОВ (сурат),ЎзА