Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар форуми кегайлилик ёшларга мотивация берди
12:14 / 2022-04-04

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов раҳбарлигидаги делегациянинг Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи доирасида Кегайли тумани марказий ўйингоҳида Ёшлар форуми ўтказилди.

Дастлаб фуқаролар йиғинлари ёшлари ўртасида ўтказилган Андижон вилояти ҳокими кубоги учун “Заковат” интеллектуал ўйини ғолиблари тақдирланди. Биринчи ўринни эгаллаган “Оқтуба” овул фуқаролар йиғини ёшлари Андижон вилоятига саёҳат учун бепул йўлланмани қўлга киритди. 

Шунингдек, умумтаълим мактабларининг 9-10-11-синф ўқувчилари ўртасида Андижон вилояти ҳокими соврини учун математика фанидан ўтказилган олимпиада ғолиблари ҳам аниқланди. 9-синф ўқувчилари ўртасида тумандаги 1-умумтаълим мактаби ўқувчиси Гулбону Жангабаева, 10-синф ўқувчилари ўртасида 38-умумтаълим мактаби ўқувчиси Индира Сатниёзова, 11-синф ўқувчилари ўртасида 5-умумтаълим мактаби ўқувчиси Ботирбек Саршаев биринчи ўринни эгаллади. Улар ноутбук, планшет билан тақдирланди. 

[gallery-6451]

Футбол бўйича маҳалла ёшлари ўртасида Андижон вилояти ҳокими кубоги учун ўтказилган мусобақа ғолиблари ҳам муносиб рағбатлантирилди. Унда “Жилўан жап” маҳалла фуқаролар йиғини жамоаси биринчи ўринни эгаллаб, вилоят ҳокими кубоги соҳиби бўлди. Иккинчи ўринни “Жузим бағ” овул фуқаролар йиғини, учинчи ўринни “Обод макон” маҳалла фуқаролар йиғини жамоаси қўлга киритди. 

Биринчи ўринни эгаллаган жамоага 100 миллион, иккинчи ўринни эгаллаган жамоага 50 миллион, учинчи ўринни эгаллаган жамоага 25 миллион сўм пул мукофоти берилди. Бундан ташқари, маҳаллалардаги ёшлар етакчиларига спорт кийимлари, туман болалар ва ўсмирлар спорт мактабига 50 миллион сўмлик спорт инвентарлари топширилди. Совғаларни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Камалов, Андижон вилояти ҳокими Ш.Абдураҳмонов тантанали равишда топширди.  
Ёшлар форуми Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Андижон вилояти санъат усталарининг концерт дастури билан давом этди.  

Довуд Абибуллаев,  
Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА