Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар форуми бошланди
21:11 / 2025-06-23

“Ёшлар ойлиги” доирасида ДХХ Чегара қўшинлари миқёсида Ёшлар форуми старт олди. Дастлабки кун “Аждодлар изидан” интеллектуал ўйинининг 2-босқичи ўтказилди. Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи биносида ташкил этилган мазкур ўйинда ҳудудий босқичларда ғолибликни қўл киритган 6 та жамоа ўзаро куч синашди.

Иштирокчилар буюк саркардаларимизнинг жанг санъати, жамият ва давлат ҳаётида амалга оширган ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ҳамда ҳарбий ислоҳотлари тўғрисидаги билимларини ўзаро синовдан ўтказдилар.

[gallery-24020]

Ўйин шартига кўра, жамоа аъзолари ҳарбий саркардалар ҳаёти ва фаолияти билан боғлиқ жами 10 та китобни ўқиган бўлишлари лозим. Тадбир ўз номидан келиб чиқиб, аждодларимиздан қолган меросни ва ҳарбий санъатни ўрганишга қаратилган.

Якуний натижаларга кўра, ғолиб ва совриндорлар аниқланди. Унга кўра баҳсларда энг юқори натижани қўлга киритган Хоразм вилояти жамоаси 1-ўринни эгаллади. Кейинги ўринлар Андижон ва Сурхондарё вилоятлари жамоаларига насиб қилди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур интеллектуал ўйиннинг 3-босқичи Қуролли Кучлар куч тузилмалари ўртасида ўтказилади.

Камола ЮСУПОВА (сурат), ЎзА