French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар фестивалида 5 мингдан зиёд йигит-қиз қатнашди
17:09 / 2023-06-09

ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган вилояти Мудофаа ишлари бошқармаси ҳузуридаги “Чақирилувчиларни ҳарбий техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш маркази”да “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида ёшлар сайли бўлиб ўтди. Унда Янги Наманган тумани ҳокими, секторлар раҳбарлари, вилоят Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари ҳамда ҳудуддаги маҳаллалардан жамланган 5 мингдан зиёд йигит-қиз қатнашди.

Сайл доирасида “Беш ташаббус” ҳаракати тадбирлари ўтказилди. Тадбир ёшларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, китобхонликни тарғиб қилиш мақсадига қаратилди.  

Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази туман бўлими томонидан уюштирилган бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркасида корхона ва ташкилотлар ҳамда тадбиркорлар томонидан 3 мингдан зиёд бўш иш ўрни таклиф этилди. Унда “сариқ тоифа”га кирувчи 456 нафар ёшга ўзига маъқул келган соҳалар бўйича йўлланмалар берилди. Бундан ташқари, турли ишлаб чиқарувчи корхона ва тадбиркорлар томонидан кўргазмалар ташкил этилди. Ёшлар сайлида иштирокчилар, хусусан, имконияти чекланган йигит-қизлар учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик бўлиб ўтди. Унда тор доирадаги 10 дан зиёд мутахассис ёшлар саломатлигини назоратдан ўтказди. Шу куни туман ҳокими ногиронлиги бор ёшлар билан суҳбатлашди, мурожаатларини тинглади, улардан 6 нафарига вилоятдаги тиббиёт муассасаларида даволаниш учун ордер ҳамда ногиронлик аравачаси бериладиган бўлди.  

[gallery-12275]

Ёшлар фестивали доирасида “Ҳоким ва битирувчи ёшлар” учрашуви ҳам ўтказилди. Суҳбат давомида 11-синф битирувчиларини мустақил ҳаётга тайёрлаш жараёнида уларни касб-ҳунарга ва илм-фанга эга бўлишлари учун керакли барча шарт-шароит яратиб берилиши таъкидланди. Ўқувчилар ўзларининг келгусидаги режалари, мактабни битириб қайси олий ўқув юртига имтиҳон топшириши тўғрисидаги қарори, танлаган касби ҳақида сўз юритди. Учрашув якунида тенгдошларига ибрат бўлган фаол ёшларга қимматбаҳо совғалар топширилди.

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА