ФОТОРЕПОРТАЖ
Сурхондарё вилоятида Ёшлар ойлиги муносабати билан “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида ўтказилиши режалаштирилган фестиваль олдидан матбуот анжумани ташкил этилди.
– Вилоятда ҳозирги кунда ёшлар сони 1 миллион 638 минг 951 нафарни ташкил этади, - дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сурхондарё вилояти Кенгаши раиси Ж. Шерданақулов. – Уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Ёшлар ойлиги доирасида ўтказилаётган “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви, “Ёш китобхон” танлови, “Заковат” интеллектуал ўйини, “Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остидаги футбол, волейбол, шахмат-шашка каби спорт турлари бўйича мусобақалар ушбу мақсад ижросига қаратилган.
Матбуот анжумани давомида журналист ва блогерларни қизиқтирган саволларига батафсил жавоб қайтарилди.
[gallery-17846]
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА