Ёшлар фестивали фарғоналик ёшларни бирлаштирди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Фарғона вилоятида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остидаги ёшлар фестивали юқори савияда, кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.
Фарғона шаҳридаги вилоят театр-концерт саройи очиқ саҳнида фестивалнинг якуний гала-концерти бўлиб ўтди. Тадбир аввалида республика миқёсида ўтказилган лойиҳалар, танлов, спорт мусобақаларида ғолибликни қўлга киритган фарғоналик истеъдодли ёшларга ташаккурнома, пул мукофотлари, эсдалик совғалари топширилди.
Эл суйган санъаткорларнинг концерт дастури мушакбозлик билан якунланди.
[gallery-7785]
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА