Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар етакчиларига планшетлар топширилди
17:42 / 2026-01-20

2026 йил 15 январдан Ўзбекистонда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш жараёни йўлга қўйилди. Рўйхатдан ўтиш OneID орқали амалга оширилади ва census.stat.uz порталида 17 кун давом этади.

Ушбу жараёнда иштирок этаётган 24 нафар ёшлар етакчиларига Сирдарё вилоятининг Гулистон тумани ҳокими ташаббуси билан замонавий планшет қурилмалари топширилди. Бу қурилмалар рўйхатга олиш жараёнида маълумотларни тезкор, аниқ ва ишончли шаклда тўплаш имконини беради.

– Замонавий қурилмалар ёрдамида ёшлар етакчилари аҳоли билан тўғридан-тўғри ҳамкорлик қилишлари, маълумотларни тез ва аниқ қайд этишлари мумкин. Бу эса рўйхат жараёнининг сифатини янада оширади, – дейди туман ҳокимининг ўринбосари Хуршид Челибаев.

Республикамизда амалга оширилаётган ушбу тадбир Гулистонликлар томонидан ижобий қабул қилинмоқда. Аҳамиятли томони, аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирлари Гулистон туманида белгиланган режа ва замонавий ёндашувлар асосида босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

– Ушбу жараён аҳолининг турмуш даражаси, ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати ва қишлоқ хўжалиги салоҳиятини аниқлаш ҳамда ривожланиш дастурларини пухта режалаштиришда муҳим аҳамият касб этади. Шу боисдан, Гулистон туманида рўйхатга олиш тадбирига яхши тайёргарлик кўрилган. Бу эса белгиланган санагача уни муваффақиятли якунлаш имконини беради, – дейди Хуршид Челибаев.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири