Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар етакчилари учун семинар-тренинг
04:00 / 2022-03-01

ФОТОРЕПОРТАЖ

Республика Маънавият ва маърифат маркази Сурхондарё вилоят бўлими Жарқўрғон тумани ҳокимлиги билан ҳамкорликда тумандаги ёшлар етакчилари учун семинар-тренинг ўтказди. 

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган семинарда Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари Наргиза Раҳматуллаева, туман ҳокими ўринбосари Анвар Ражабов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, филология фанлари номзоди, доцент Муҳайё Ҳамроева томонидан ёшлар етакчилари учун маҳорат дарслари олиб борилди.  

[gallery-5934]

– Ватани, миллатига чексиз садоқатли, ўз миллати қадриятлари, анъаналари, урф-одатларини асраб-авайлайдиган, ўзининг юксак маънавий-ахлоқий, ғоявий-мафкуравий сифатларини шакллантириб, такомиллаштириб борадиган шахсларни тарбиялаш муҳим масала, - дейди  Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари Наргиза Раҳматуллаева. – Ёшлар етакчиларига маънавий-маърифий фаолиятни ташкил этиш борасида бажарилиши лозим бўлган вазифалар, яъни юртимиз ривожи учун ташаббускорликни кучайтириш, жамиятда ижодий муҳитни яратиш, ҳар бир ходимда теварак-атрофда рўй бераётган воқеа-ҳодисаларга нисбатан дахлдорлик ҳиссини уйғотишда йўл кўрсатиш асосий вазифамиздир.

Тадбирда сўз олганлар иқтидорли ёшларнинг мантиқий билимини ошириш, уларни саралаш ва интеллектуал ўйинларга кенг жалб қилиш, ушбу ўйинлар ташкил қилинишини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва зарур шарт-шароитлар яратиш лозимлиги хусусида ҳам ўз фикрларини билдирди. 

Семинар давомида ташкилотчилар томонидан ёшлар етакчиларига керакли тарғибот ва ташвиқот материаллари топширилди.   
Маҳорат дарсларининг амалий ифодаси сифатида тумандаги 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида “Заковат, “Қувноқлар ва зукколар”, “Зукко китобхон”, “Ёш китобхон” танловлари ўтказилди.  

Танлов ғолибларига Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими томонидан китоблар жамланмаси топширилди. 

Ёшлар етакчиларига маънавий-маърифий фаолиятни ташкил этиш борасидаги бу каби семинар-тренинглар вилоятнинг барча ҳудудларида ўтказилиши белгиланган.
 

 

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат),ЎзА