Пойтахтимиздаги барча туманларда Президентимизнинг жорий йил 10 сентябрь куни қабул қилинган “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизими самарадорлигини оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги барча маҳалла ёшлар етакчилари учун ўқув-семинарлари ташкил этилди.
Унда ёшларга фармоннинг мазмун-моҳияти ва унга оид вазифалар тўлиқ тушунтириб берилди.

Тадбирда қайд этилганидек, фармонга мувофиқ, ёшлар билан ишлаш тизимини такомиллаштиришнинг асосий мақсадлари этиб белгиланди.

Хусусан, ёшлар муаммоларини индивидуал ёндашув асосида ҳал этиб, етакчилар фаолиятини самарали қилиш, касбий қизиқишларни эрта аниқлаб, ёшларни меҳнат бозорига рақобатбардош кадр сифатида тайёрлаш, уларнинг мафкуравий иммунитетини кучайтириб, салбий ғояларга маҳалла даражасида қарши курашиш каби масалалар белгиланди ҳамда ёшларга оид маълумотларни рақамлаштириб, ижтимоий аҳволи бўйича ягона электрон базани шакллантириш режалаштирилди.
Шунингдек, тадбир давомида ёшлардан келиб тушган таклиф ва ташаббуслар тингланди, бу борада уларга атрофлича тушунчалар берилди.
Гулноза Бобоева, ЎзА