Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар етакчилари учун ўқув-семинари
14:12 / 2024-05-14

Бўстонлиқ туманидаги “Ёшлар оромгоҳи”да Ёшлар ишлари агентлиги томонидан маҳаллалардаги ёшлар етакчиларининг билим ва кўникмаларини ривожлантириш мақсадида ўқув-семинари ташкил этилди.

Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ташкил этилган тадбирда маҳаллаларда фаолият олиб бораётган 200 дан ортиқ ёшлар етакчилари иштирок этди.  

Унда маҳалла ёшлар етакчиларига Ёшлар ишлари агентлиги марказий аппаратининг тегишли масъуллари томонидан ёшларга ер ажратиш, лидерлик қобилиятини шакллантириш, вақтдан унумли фойдаланиш, ҳуқуқбузарликка мойиллиги бор ёшлар билан тизимли ишлаш, ёшлар мурожаатлари, Беш ташаббус лойиҳалари, “Ёшлар дафтари” тизимидан мақсадли фойдаланиш каби бир қатор йўналишларда ўқув-семинарлари ўтказилади.  

Гулноза Бобоева, ЎзА