French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар етакчилари учун ўқув семинари ташкил этилди
15:39 / 2022-04-12

Жорий йилнинг 11-12 апрель кунлари Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотининг 25 нафар етакчилари учун ўқув-амалий семинар бўлиб ўтди.

Семинарнинг  мақсади Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 25 декабрь куни ёшлар билан учрашуви ҳамда 29 декабрь куни Парламентга йўллаган мурожаатномасида белгиланган йўналишларнинг мазмун-моҳиятини факультетда фаолият юритаётган етакчиларга етказиш, 2022- йилда уларнинг ёшлар билан ишлашдаги вазифаларини ҳамда етакчилик қобилиятини шакллантиришда нималарга кўпроқ эътибор беришини аниқ белгилаб олишдан иборат бўлди. 

Семинарда етакчилик ва бошқарув психологияси, ёшларнинг маънавий юксалишида ёшлар етакчиларининг ўрни, вақтдан унумли фойдаланиш ва стратегик фикрлаш тўғрисида тақдимотлар ҳамда тренинглар бўлиб ўтди.

СамДУ ёшлар етакчиси Аллаёр Норбоев