Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар етакчилари “Мен донорман” акциясида фаол иштирок этди
09:07 / 2023-02-08

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сурхондарё вилоят Кенгаши ҳамда ҳарбий қисм ва муассасалардаги бошланғич ташкилотлар етакчилари ҳамкорлигида “Мен донорман” хайрия акцияси ўтказилди.

Акцияда вилоят божхона, Ички ишлар, ДХХ Чегара қўшинлари, Фавқулодда вазиятлар, Миллий гвардия, Миллий гвардия қўриқлаш бошқармалари, Мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий қисм ёш ҳарбий хизматчилари ҳамда “Камалак” сардорлари беғараз қон топширди.  

[gallery-10479]

Тадбирда ҳарбий хизматчилар нафақат юрт тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш, балки, фуқаролар соғлиғини асрашда жонбоз эканлигини намоён этди.  

Акция давомида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамда куч тузилмалари етакчилари ҳарбий хизматчилари келажакда мунтазам равишда “Мен донорман” акциясида иштирок этиши бўйича келишиб олди.

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА