Ёшлар етакчилари маҳаллаларда нима билан банд?
Навоий вилоятида 330 та маҳалла мавжуд бўлиб, бугунги кунда уларнинг ҳар бирида ёшлар етакчилари ўз фаолиятини олиб бормоқда. Уларнинг барчаси хизмат хоналари, замонавий техникалар билан таъминланган.
[gallery-6585]
Навоий шаҳридаги “Олтин водий” маҳалла фуқаролар йиғинида ёшларга Мафтуна Самандарова етакчилик қилмоқда. Ушбу маҳаллада ёшлар сони 1 минг 872 нафар бўлиб, бугунги кунда асосан олий таълим муассасаларида ўқийдиган йигит-қизлардан мурожаатлар келиб тушяпти. Ёшлар етакчисининг таъкидлашича, бугунга қадар 5 нафар ёшнинг контракт пуллари тўлаб берилган ҳамда бу борадаги ишлар давом этмоқда.
Сирож АСЛОНОВ(сурат),ЎзА