Ёшлар етакчилари ҳамда волонтёрлар кўчат экди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Сурхондарёда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси уюшқоқликда давом этмоқда.
Мазкур эзгу ташаббусда маҳаллалар ёшлар етакчилари ҳамда волонтёрларнинг фаоллиги кузатилмоқда.
[gallery-14920]
Шеробод тумани Ёшлар маркази биноси атрофида ва Музработ туманидаги Боғи эрам маҳалласида ёшлар етакчилари ҳамда волонтёрлар иштирокида ҳудудга мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экиш акцияси бўлиб ўтди.
Акция доирасида маҳаллалардаги 100 нафар ёшлар етакчиси ва волонтёр томонидан 600 дан зиёд дарахт кўчати экилди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА