Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар етакчилари билан очиқ мулоқот
14:16 / 2024-05-20

Бўстонлиқ туманидаги “Ёшлар оромгоҳи”да маҳалладаги ёшлар етакчиларига айнан ёшлар учун манфаатли бўлган ҳар бир йўналиш масъуллари томонидан семинарлар ташкил этилди.

Жумладан, ёшлар бандлигини таъминлаш, ер ажратиш, миграциядаги ёшлар билан ишлаш, мурожаатларни тизимли ҳал этиш ва етакчиларнинг медиа саводхонлигини ошириш бўйича билим ҳамда кўникмалар берилди. Семинар якунлари бўйича ёшлар етакчилари учун тест синовлари ўтказилди.  

Қайд этиш жоиз, семинарнинг ёпилиш маросимида Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев ёшлар етакчилари билан учрашиб, бугунги кунда ёшларни қийнаётган муаммоларни тизимли ҳал этиш, инсонларни ишонтира олиш ва ёшларга ҳақиқий йўлбошчи бўлиш юзасидан тавсиялар берди.  

400 дан ортиқ маҳалла ёшлар етакчиларига Ёшлар ишлари агентлиги марказий аппаратининг тегишли масъуллари ҳамда бир қатор лойиҳа координаторлари томонидан мотивацион тадбирлар ташкил этилди.  

Шунингдек, оромгоҳда ташкил этилган спорт мусобақалари ва интеллектуал ўйинларда фаол иштирок этган ёшлар етакчиларига эсдалик совғалари топширилди.  

Гулноза Бобоева, ЎзА