Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар етакчилари билан ишлаш бўйича ходимларнинг малакаси оширилди
16:52 / 2022-07-14

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида Ёшлар ишлари агентлигининг маҳаллалардаги ёшлар етакчилари билан ишлаш бўйича шўба ходимлари учун республика ўқув-семинари бўлиб ўтди.

Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган тадбирда республикамиз миқёсидаги 208 та туман (шаҳар) бўлимлари ҳамда ҳудудий бошқармалардаги шўба мудирлари жами 222 нафар ходимларга Ёшлар ишлар агентлиги марказий аппарати масъул ходимлари ва  мутасадди ташкилотлар ҳамда Давлат бошқаруви академияси профессор-ўқитувчилари томонидан семинарлар ўтказилди. 

Ўқув машғулотлари давомида тингловчилар ўзларининг қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан жавоблар олишди ва ўзаро тажриба алмашишди. Давлат фуқаролик хизмати соҳасини янада ривожлантириш бўйича таклифларини билдиришди. 

Қайд этилганидек, ушбу ўқув машғулотлари келгусида давлат хизмати соҳасида ёш кадрларни босқичма-босқич тайёрлаши, ёшлар орасида давлат хизмати жозибардорлигини оширишда, салоҳиятли ёшлар учун мотивация вазифасини ўтаб, келгусида халқчил давлат хизматини кўрсатадиган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт драйверларини шакллантиришда муҳим ўрин тутади. 

[gallery-7922]

Гулноза Бобоева,  
Даврон Эрназаров (сурат),ЎзА