Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ва Бадиий академия ҳамкорлигида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида “Ҳаёт учун жой ажратинг” шиори остида оммавий плоггинг эко-акцияси бўлиб ўтди.
Маълумки, ушбу эко-акция ҳар йили ташкил этилиб, унинг доирасида соҳа ходимлари, эко-фаоллар, ёшлар, жамоатчилик вакиллари иштирокида плоггинг акциялари ўтказиб келинмоқда. Бу эко-табдирлар орқали аҳоли гавжум ҳудудларни чиқиндилардан тозалаш анъанага айланган.

Тадбирда «Ёш эковолонтёрларнинг ушбу семинар-тренингдан келиб чиқадиган вазифалари», «Плоггинг нима?» «Чиқинди турлари ва утилизация», «Экологик вазиятни яхшилаш учун ҳар биримиз қандай ҳаракатларни амалга оширишимиз керак?», «Экологик муаммоларни аниқлаш ва уни бартараф этиш лойиҳаси» каби мавзуларда фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Плоггинг давомида Тошкент денгизи соҳили бўйида Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Республика ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати ўқувчилари ва ёш эко-фаол рассомлар томонидан атроф-муҳитни озода сақлашга доир суратлар чизилди.

Тадбир якунида ғолиб ва совриндор жамоалар, фаол иштирокчилар ҳамда ҳамкор ташкилотлар муносиб тақдирланди.
Гулноза Бобоева,
ЎзА