French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар дўстлик ва бағрикенглик байрамида бирлашди
09:44 / 2025-11-08

Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитада Бродар шаҳарлар альянси, Ўзбекистон Миллий университети ҳамда Тошкент давлат тиббиёт университети ҳамкорлигида “Бродар шаҳарлар ёшларининг бағрикенглик фестивали” бўлиб ўтди.

Фестивалнинг асосий мақсади ёшлар орасида дўстлик, тинчлик, бағрикенглик ва ўзаро ҳурмат ғояларини кенг тарғиб этишдан иборат бўлди.

Мазкур тадбир нафақат маданий ҳамкорлик майдони, балки халқлар дўстлигини, турли миллатлар вакиллари ўртасидаги бирдамликни мустаҳкамловчи муҳим платформа бўлди.

Фестивалда турли миллат ва элат вакиллари ҳамда хорижлик талабалар ўз маданиятлари, миллий либослари, санъат намуналари ва урф-одатларини намойиш этди. Миллий маданий марказлар павильонлари, видеороликлар, бадиий чиқишлар ва ижодий дастурлар орқали бағрикенглик ва ўзаро ҳурмат руҳи янада ёрқин намоён бўлди.

Тадбир иштирокчилари Ўзбекистонда ҳукм суриб келаётган миллатлараро тотувлик ва дўстлик муҳитини юксак баҳолаб, бундай ташаббуслар ёшлар онгида тинчликпарварлик, дўстлик ва бағрикенглик ғояларини мустаҳкамлашда катта аҳамият касб этишини таъкидлади.

Бундай фестиваллар ёшлар қалбида инсонийлик, меҳр ва бирдамлик туйғуларини кучайтирувчи, шу билан бирга, тинчлик ва ҳамжиҳатлик ғояларига ҳисса қўшувчи муҳим қадам ҳисобланади.  

Нигора Раҳмонова,

ЎзА