Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар даврасида муаммолар муҳокама қилинди
14:54 / 2025-09-08

Мамлакатимизда сўнгги йилларда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш, уларнинг замонавий билим эгаллашлари учун шарт-шароит яратиш, бандлигини таъминлашга кўмаклашиш бўйича муҳим чора-тадбирлар амалга оширилаётир.

Бу борада Ёшлар ишлари агентлиги корхона ва ташкилотларда меҳнат қилаётган, олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида таҳсил олаётган ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватламоқда.

Хусусан, Тошкент шаҳридаги Ёшлар ижод саройида ёшлар муаммоларини ўрганиш, уларнинг таклифларини, фикр-мулоҳазаларини тинглаш мақсадида “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” бўлиб ўтди.

Унда республикамизнинг барча олий таълим муассасалари ёшлар етакчилари, факультет ва йўналиш координаторлари ҳамда фаол талабалардан иборат 700 дан ортиқ ёш иштирок этди.

Мулоқот давомида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Хайрулла Саттаров, олий таълим, фан ва инновациялар вазири ўринбосари Отабек Маҳкамов ёшларнинг таклифларини, фикрларини тинглади.

Учрашув жараёнида янги ўқув йилида таълим сифатини ошириш, талабаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда бошланғич ташкилотларнинг фаолиятини янада самарали ташкил этишга қаратилган устувор мақсад ва режалар белгилаб олинди.

Ёшларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб берилди.

Гулноза Бобоева, ЎзА