Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар давлат хизматчиси бўлишини хоҳлайдими?
10:39 / 2020-11-28

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фарғона вилоят филиали томонидан Фарғона давлат университетида олий таълим муассасаларининг битирувчи ёшлари билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Унда фуқаролик давлат хизмати ҳақида маълумотлар берилиб, ишга қабул қилишнинг янги мезонлари ҳақида сўз юритилди.

Бугунги кунда давлат бошқарувида сифат ўзгариши йўлида жиддий ислоҳотлар бошланди. Янгича ва мустақил фикрлайдиган, масъулиятли, ташаббускор, илғор бошқарув усулларини пухта ўзлаштирган, ватанпарвар, ҳалол кадрларни танлаш ва саралаш бўйича янги тизим яратилмоқда Давлат хизматчилари мустақил очиқ танлов асосида ишга қабул қилиняпти. Давлат органлари ва ташкилотларида ягона кадрлар сиёсатини юритиш ва бўш лавозимларни тўлдиришда селекция тизими амалиётга жорий этиляпти. Албатта, ёшларни давлат хизматига кенгроқ жалб этиш ҳам муҳим вазифалардан биридир.

Вилоятдаги барча олий таълим муассасаларида бакалавр, магистратура ҳамда докторантура босқичларида таҳсил олаётган иқтидорли, алоҳида ютуқларга эришган ва мукофотларга лойиқ деб топилган талабалар ҳамда докторантлар тўғрисидаги маълумотлар шакллантирилди. Ушбу истиқболли ёшлар раҳбарлик лавозимларининг захира базасига киритилиб, улар билан мунтазам ишлар олиб борилмоқда. Эндиликда ёшларга ҳам давлат хизматига кенг ва тўсиқсиз йўллар очилиши таъминланиб, улар орасидан янги авлод кадрлари селекция қилинади.

Мазкур учрашув ана шу мақсадда ташкил этилиб, “Келажакда ким бўласиз” ва “Сиз қайси давлат хизматига киришни хоҳлайсиз?” мавзуларида муҳокамалар бўлиб ўтди.

Очиқ мулоқот тарзда ўтказилган учрашувда талаба-ёшлар томонидан ҳар ойда соҳа раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилиши бўйича таклифлар билдирилди.

М. Сулаймонов, ЎзА