Ёшлар дастурлаш кўникмаларини эгалламоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманидаги “Astrum” IT aкадемияси Ўзбекистонда ёшларни қўллаб-қувватлаш ва АКТни ривожлантириш лойиҳалари доирасида ташкил этилган.
[gallery-8105]
Бу ерда юзлаб ёшлар ахборот технологиялари соҳаси мутахассислари кўмагида замонавий дастурлаш кўникмаларини эгалламоқда. Таълим ва ишлаб чиқаришни қамраб олган кластерда ёшлар аввал дастурлашни ўрганиб, кейин шу соҳада ишлайди. Уларнинг ўзлаштириши сунъий интеллект технологиялари ёрдамида баҳоланади.
ЎзА фотомухбири
Аъло АБДУЛЛАЕВ олган суратлар