Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ёшлар дафтари”га киритилганлар доимий эътиборда
09:28 / 2022-10-31

Жиззах вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Акмал Савурбаев иштирокида “Ёшлар дафтари” ва “Ёшлар дастурлари”нинг амалга оширилиши юзасидан брифинг ўтказилди.

Унда вилоятда ёшлар билан ишлашнинг янгича тизими жорий этилиб, иккита муҳим йўналиш – ёшлар бандлиги ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумот берилди.

Вилоятда хатлов ва ўрганишлар натижасида “Ёшлар дафтари” электрон платформасига 12 минг 421 нафар ёшлар киритилган бўлиб, амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида жорий йил октябрь ҳолатига 9 минг 420 нафар ёшга ёки “Ёшлар дафтари”га киритилганларнинг 67,7 фоизига амалий ёрдамлар кўрсатилган.

Жорий йил октябрь ойи бошидан вилоятдаги 12 та туман ва Жиззах шаҳрида ёшлар етакчилари томонидан 14 ёшдан 30 ёшгача бўлганларни хатловдан ўтказиш жараёни бошланди. Бугунги кунга келиб 290 та маҳаллада хатлов жараёнлари тўлиқ бошланиб, 274 минг 246 нафар (ёки 73,1 фоиз) ёшлар баланси шакллантирилди.

Шунингдек, “Ёшлар дафтари” жамғармаси ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳар бир туман ва шаҳарда молиявий манбалари аниқ белгиланган ҳолда ташкил этилиб, 14 миллиард 400 миллион сўм миқдорида маблағлар шакллантирилди ва ушбу маблағлар ҳисобидан “Ёшлар дафтари”даги 4 минг 993 нафар ёшга 13 миллиард 500 миллион сўм миқдорида амалий ёрдамлар кўрсатилган.

Бундан ташқари, “Ёшлар дафтари” орқали ишсиз ва ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар йил давомида тизимли равишда амалга ошириб борилиши таъкидланди.

 

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА