Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар дафтарига кимлар киритилади? (+видео)
08:15 / 2023-12-05

«Ёшлар дафтари» — иджтимой, иқтисодий, ҳуқуқи, психологик қўллаб-кувватлашга, билим ва касб ўрганишга эхтиёжи ва иштиёки бўлган, ишсиз ёшларнинг муаммоларини аниқлаш, бартараф этиш ва назоратини олиб бориш бўйича маълумотлар базаси ҳисобланади.

Ҳукуматнинг 312-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра, «Ёшлар дафтари»га туман (шаҳарлар)даги ҳар бир сектор кесимида маҳаллабай «Ёшлар дафтари»га ўн торт Ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган қуйидаги тоифадаги ёшлар киритилади:    

Яъни фуқаро оила аъзоси «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ёки «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган бўлиши, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган, боқувчисини йўқотган, етим ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, ўзига нисбатан васийлик ёки ҳомийлик белгиланган, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ишга лаёқатсиз, I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган, фарзандида I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган, жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсонлари бўлган, ота-онасидан бирида I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган, иккинчиси эса иш фаолиятини тўхтатган ҳолда беморга қарашга мажбур бўлган ёхуд ота-онасининг ҳар иккисида I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган фуқаролар киритилади.    

Бундан ташқари, юзага келган ҳолатлар сабабли оғир турмуш шароитида қолган, зўравонлик ва эксплуатация, табиий офатлар, ҳалокатлар, ёнғинлар ва бошқа фавқулодда вазиятлар оқибатида ҳаётига, соғлиғига, мулкига зарар етган, «Меҳрибонлик» уйи, Болалар шаҳарчаси ёки оилавий болалар уйида тарбияланган, ҳақ тўланадиган ишга ёки иш ҳақи (меҳнат даромади) келтирадиган машғулотга эга бўлмаган, даволанишга муҳтож бўлган бемор ёшлар, жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган фуқаролар ҳам «Ёшлар дафтари»га киритилиши мумкин.    

Муайян яшаш жойига эга бўлмаган, психологик маслаҳатга муҳтож, никоҳи қайд этилганига уч йилдан ошмаган ёш оила, деҳқончилик ёки томорқа хўжалигини юритаётган, ёш тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтган ёшлар ҳам «Ёшлар дафтари»га киритилади.    

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/Y1WPnhxSUU8" title="Ёшлар дафтарига кимлар кириши мумкин?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

М.Эшмирзаева,

И.Исмаматов (видео), ЎзА