ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Давлатобод туман ҳокимлигида “Ёшлар дафтари”га киритилган ўғил-қизларга махсус техника ва жиҳозлар топшириш маросими бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Анвар Тожимирзаев, туман ИИБ бошлиғи Умид Бойхонов, туман ДСИ раҳбари Ойбек Усмонов, Халқ қабулхонаси туман бўлими бошлиғи Соҳиб Ҳамидов, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи Соҳиба Шукуржонова қатнашди.
[gallery-8354]
Тадбирда “Ёшлар дафтари”даги 132 нафар ёшга 180 миллион 600 минг сўмлик тикув машиналари, 117 миллион 800 минг сўмлик компьютерлар тантанали топширилди. Шунингдек, 6 нафар йигит-қизга ижара тўлови учун 34 миллион 600 минг сўм, 22 нафар ёшга ҳайдовчилик гувоҳномасига ўқиши учун 26 миллион 400 минг сўм, 6 нафар ёшга сафарбарлик чақируви учун 34 миллион 671 минг сўм, 2 нафар ёшга тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида 9 миллион сўм, 28 нафар талабага контракт тўлови учун 80 миллион 800 минг сўм пул маблағи ўтказилиб берилди.
Натижада 132 нафар ёшнинг бандлиги таъминланиб, “Ёшлар дафтари”дан чиқарилади.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ, ЎзА