French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар божхона тизими фаолияти билан танишди
15:15 / 2026-01-13

Бухоро вилояти божхона бошқармасига бириктирилган 30-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари учун 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Бухоро халқаро аэропорти”да маърифий экскурсия ташкил этилди.

Тадбир ёш авлодни юрт тинчлиги ва барқарорлигини таъминлаш йўлида фидокорона хизмат қилаётган божхона тизими фаолияти билан яқиндан таништиришга қаратилди.

Экскурсия давомида ўқувчиларга божхона хизматининг иқтисодий ҳамда миллий хавфсизликни таъминлашдаги муҳим ўрни, шунингдек, хорижий давлатларга чиқишда божхона чегарасидан ўтиш тартиб-қоидалари батафсил тушунтирилди. 

Шунингдек, тадбир иштирокчилари кинология хизмати фаолияти, хизмат итларининг божхона назоратидаги аҳамияти ҳамда уларнинг амалий машғулотлари билан яқиндан танишди. Хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя этилган ҳолда жанговар ўқотар қуролларни қисмларга ажратиш ва қайта йиғиш жараёнининг намойиш этилиши эса ўқувчиларда алоҳида қизиқиш уйғотди ҳамда уларда Ватанга садоқат ва масъулият туйғуларини янада мустаҳкамлади.

Бундай тадбирлар келажак авлодни онгли, ватанпарвар ва масъулиятли этиб тарбиялаш йўлида муҳим қадам бўлиб хизмат қилади.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.