«Ёшлар боғи» барпо этилди
Йил бошидан бугунга қадар Ёшлар ишлари агентлиги жамоаси ва волонтёр ёшлар иштирокида мамлакатимиз бўйлаб 125 мингдан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди. Хусусан, ҳар бир ҳудудда намунали «Ёшлар боғи» барпо қилинди.
Жумладан, Тошкент шаҳридаги Янги ҳаёт тумани Марҳамат маҳалласида 400 дан ортиқ павловния дарахти ташаббускор ёшлар томонидан экилган эди. Павловния Ер шарида мавжуд дарахтлардан нафақат энг тез ўсиши, балки хаёлий гўзаллик кашф этиб гуллаши билан ажралиб туради.



Мазкур дарахт кўчатларининг тез ривожланиши учун мутахассислар томонидан агротехник ишлов берилди. «Ёшлар боғи» маҳалла ёшлари, ободонлаштириш бошқармаси ходимлари ва ёшлар етакчилари томонидан доимий тарзда парваришланмоқда.
Гулноза Бобоева, ЎзА