Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар — бизнинг таянчимиз, қалқонимиз
14:21 / 2025-12-10

Урганчда “Қалқон” ҳарбий-ватанпарварлик спорт мусобақаси ғолиблари аниқланди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Хоразм вилоят Кенгаши томонидан ёшлар ўртасида ҳарбий-ватанпарварлик руҳини янада ошириш, уларни юртимиздаги кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида хабардор қилиш мақсадида олий таълим муассасаларидаги “Қалқон” жамоалари ўртасида “Тинчлигимиз, тараққиёт ва фаровонлик учун!” шиори остида ҳарбий-ватанпарварлик спорт мусобақаси ташкил этилди.

Мусобақа давомида ёшлар нафақат жисмоний тайёргарлик борасида ўз маҳоратларини намойиш этдилар, балки Ватанимиз ҳимояси, миллий армиямиздаги ислоҳотлар ва ёшларнинг бу жараёндаги ўрни борасида кенгроқ тасаввурга эга бўлдилар.

Шунингдек, иштирокчиларнинг жанговар тайёргарлик, қуролни тўғри ишлатиш, тезкорлик ва чидамлилик, ҳарбий билим ва кўникмалари синовдан ўтказилди.  

Тадбир уларда масъулият, жамоавийлик, мардлик ва она Ватанга муҳаббат туйғуларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.

[gallery-26651]

Якуний натижаларга кўра, биринчи ўринга Урганч давлат университети, иккинчи ўринга Урганч давлат педагогика институти ва учинчи ўринга Урганч давлат тиббиёт институти жамоалари сазовор бўлди.

Тадбир якунида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Хоразм вилоят Кенгаши томонидан ғолиб ва фаол иштирокчилар муносиб сертификатлар ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Аҳмаджон Шокиров,

Беҳзод Саидов (сурат), ЎзА мухбирлари