Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ёшлар бирлиги ва бунёдкорлиги учун”
18:52 / 2025-07-29

Бухоро давлат техника университетида ўнга яқин миллат ва элат вакиллари билим олмоқда.30 июль – Халқаро дўстлик куни муносабати билан университетда “Ёшлар бирлиги ва бунёдкорлиги учун” шиори остида “Дўстлик фестивали” бўлиб ўтди.

Бу фестиваль ҳар жиҳатдан бирлик, дўстлик ва ўзаро ҳурматнинг чин тимсоли бўлди. Тадбир давомида турли миллат вакиллари бўлган талабалар ўз маданияти, урф-одатлари, куй-қўшиқлари ва миллий рақслари орқали дўстлик руҳи ва юрт тинчлигини юксак даражада улуғлади.

[gallery-24524]

Саҳнада турли тилларда айтилган эзгу тилаклар, саҳналаштирилган театрлаштирилган кўринишлар, маданий чиқишлар ва ижодий саҳналар орқали ёшлар юракдаги самимият ва меҳрни ўз ифодасини топди.

– Барчамиз фахр билан айта оламиз, мамлакатимизда барча миллатлар тенг ҳуқуқли, улар орасидаги дўстлик эса ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланган, – дейди Бухоро давлат техника университети ректори Садоқат Сиддиқова. – Бундай фестиваллар, шубҳасиз, нафақат ёшлар қалбида маънавиятни, балки ватанпарварлик ва меҳр-оқибат туйғуларини ҳам мустаҳкамлайди.

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА мухбирлари.