Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар билан учрашувлар
16:41 / 2024-10-10

Президент Администрациясининг 2024 йил 22 июлдаги топшириғи ижроси доирасида, олий таълим муассасалари талабаларини китоб мутолаасига жалб этиш, бадиий саводхонлик даражасини ошириш орқали уларни ватанпарварлик ва юртимиз келажагига дахлдорлик руҳида тарбиялаш мақсадида “Маърифат улашиб” лойиҳасини амалга ошириш белгиланган.

Наманган тўқимачилик саноати институти ва Наманган туманидаги 18-30 сонли умумтаълим мактабларида уюштирилган маданий-маърифий тадбирлар ана шундай эзгу ғояларни ўзида мужассам этди. Ижодий учрашувларда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари – “Янги Ўзбекистон” газетаси Бош муҳаррирининг биринчи ўринбосари Носиржон Жўраев ҳамда Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари, “Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳиби Зиёвиддин Мансуров иштирок этди.  

Ўзига хос бадиий кечага айланган учрашувда шеъриятга ошуфта талабаларга керакли тавсиялар берилди. Қизғин савол-жавоб мушоирага уланиб кетди. Ёшлар ҳам ижодкорларга “Заковат интеллектуал” ўйинлари ва рассомчилик, миллий куй-қўшиқлар ҳамда меҳмонлар шеърларидан намуналар ўқиб, тадбирга кўтаринки завқ улашди.  

Оқилхон Дадабоев, ЎзА.