Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар билан самимий суҳбат
12:47 / 2025-12-02

Мамлакатимизда ёш авлодни баркамол қилиб тарбиялаш, уларнинг ҳаётга мустақил қадам қўйишлари учун барча шароитларни яратишга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Ёшлар билан самимий суҳбатлашиш, уларнинг ички дунёсига назар солиш, қизиқишларини ўрганиш, таҳлил қилиш орқали муаммоларини ҳал қилиш мақсадида юртимизнинг турли ҳудудларида ўтказилаётган “Раҳбар ва болалар” учрашувлари ёшларнинг фикри ва ташаббуслари янада баландроқ эшитилишига хизмат қилмоқда.

Ҳар бир бола — алоҳида бир олам. Уларнинг орзу-мақсадларини тинглаш, амалий ёрдам кўрсатиш ва йўл очиб бериш эса келажагимиз пойдеворини мустаҳкамлайди.

Ҳудудларда бўлиб ўтаётган учрашувларда вилоят раҳбарлари, Ёшлар ишлари агентлиги масъуллари, Болалар ташкилоти вакиллари ва фаол ёшлар иштирок этмоқда. Мулоқотлар давомида ёшлар ўз таклиф ва ташаббусларини, долзарб муаммоларини, истиқболли ғояларини очиқ баён қилди.

Бу учрашувлар ёшларнинг ўзига бўлган ишончини мустаҳкамлаб, уларнинг ташаббуслари ҳаётга татбиқ этилиши учун муҳим платформа бўлиб хизмат қилади.

Гулноза Бобоева, ЎзА