French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар билан самимий, очиқ, дўстона суҳбат
15:28 / 2023-12-27

Гулистон шаҳридаги Ёшлар марказида Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев ва секторлар раҳбарлари вилоятдаги ёшлар етакчилари, фаол йигит-қизлар билан очиқ мулоқот ўтказди.

Мулоқот бошланиши билан  бир неча ёшлар сўзга чиқиб, Ёшларга оид давлат сиёсати бўйича вилоятимизда олиб борилаётган амалий ишлар, ислоҳотлар, яратилаётган имкониятлар, хуллас, барча-барчаси учун ҳукуматимизга миннатдорлик билдирди.  

Акмалжон Маҳмудалиев  ёшларни эътибор билан эшитиб, сўнгра ўз фикрларини баён этди.  

–Албатта, ютуқлар ўзимизники, унга маҳлиё бўлиб ўтириш бизга ярашмайди. Муаммоларни очиқ таҳлил қилиб, сизларнинг ташаббус ва таклифларингизни кўпроқ эшитишни истардим,– деди вилоят раҳбари.

Тадбирда муҳит ўзгариб, мулоқотга самимийлик, очиқлик ва дўстона руҳ кирди. Эътиборлиси, ҳоким ёшларга катта ваъдалар бермади, ҳатто бироз саёз таклиф айтган иштирокчига ҳам масаланинг моҳиятини ётиғи билан тушунтирди, вақтини қизғанмади. Вилоят раҳбари мулоқот давомида бугунги шиддатли замонда ёшларнинг хорижий тилларни ўрганиши нечоғлик зарурлиги ҳақида ҳам тўхталди.

Мухтасар айтганда,  учрашув, том маънода, ёшлар хотирасида узоқ вақт муҳрланиб қоладиган, 2024 йил олдидан янги марраларга илҳомлантирадиган тадбир бўлди, дейиш мумкин.

Тадбир якунида фаол ёшлар етакчилари, йил давомида мамлакатимиз ҳамда халқаро майдонларда турли йўналишларда ўтказилган танлов ва мусобақаларда юқори натижаларни қўлга киритган ёшлар, қолаверса, “оғир” тоифадаги ёшлар билан ишлашда намуна кўрсатган бир гуруҳ ташкилот ва корхона раҳбарлари вилоят хокимлигининг фахрий ёрлиқлари ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.  

 

Шуҳрат Суяров,

ЎзА мухбири